«Пари Сен-Жермен» марказий ҳимоячиси Илья Забарний сотилиши мумкин бўлган номзодлар қаторига кирди. 23 ёшли футболчи жамоадаги ўз ўрнидан норози – Луис Энрике муҳим ўйинларда унга камдан-кам ҳолларда ишонч билдирмоқда.
DaveOCKOP нашри хабарига кўра, Париж клуби раҳбарияти футболчини сотишга тайёр, бироқ улар учун 63 миллион еврога яқин сумма талаб қилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Илья Забарний ўтган йилнинг август ойида «ПСЖ»га айнан 63 миллион евро эвазига Англиянинг «Борнмут» клубидан келган эди.
Ҳозирги кунда футболчининг бозордаги қиймати Transfermarkt мутахассислари томонидан 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Забарнийнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.













