Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» Эдерсондан кейин яна бир ёки иккита ярим ҳимоячини сотиб олади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» жамоанинг ярим ҳимоя чизиғини тубдан янгилашга қарор қилди. «Қизил иблислар» сафига яқин орада «Аталанта» футболчиси Эдерсон қўшилиши кутилмоқда. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, бразилиялик футболчи манкунианликларнинг ягона трансфери бўлмайди: Каземиро ва Мануэль Угарте жамоадан кетиши сабабли, «МЮ» Эдерсондан кейин яна бир ёки икки нафар янги ярим ҳимоячини имзолайди.

«Аталанта» юлдузининг трансфери инглиз грандига бонусларни ҳисобга олмаганда 40 миллион еврога тушади. Турли манбаларга кўра, «Юнайтед» яна Эллиот Андерсон, Орельен Тчуамени, Матеуш Фернандеш, Адам Уортон, Карлос Балеба ва бошқа кўплаб таниқли ярим ҳимоячиларга қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 13:09, 03.06.2026.
Ўқилди: 693 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик