Кириш Регистрация

А Сериянинг топ-клуби Гринвуд учун 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Марсель» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд ёзги трансфер ойнасида Италияга кўчиб ўтиши мумкин. «Рома» клуби инглиз футболчисини ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий маблағ сарфлашга тайёр: MatchDay Central нашрининг Sky Sportга таяниб хабар беришича, римликлар Францияда ўзини ёрқин кўрсатган «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси учун тахминан 50 миллион евро таклиф қилиши мумкин.

Аввалроқ 24 ёшли футболчига «ПСЖ», «Атлетико», «Тоттенхэм», «Ювентус» ва бошқа нуфузли клублар қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мэйсон Гринвуд ўтган мавсумда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида ҳужумчининг нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 13:12, 03.06.2026.
Ўқилди: 753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик