Кириш Регистрация

«Ювентус» Влахович шартномани охирги лаҳзада узайтиришига ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Душан Влаховичнинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси ой охирида ўз ниҳоясига етади. Томонлар аллақачон узоқ вақтдан буён музокаралар олиб бормоқда, бироқ ҳалигача бир тўхтамга кела олишмади. Сербиялик футболчининг бошқа клубларга ўтиш вариантлари ҳам кўп эмас: у билан турли жамоалар боғланган бўлса-да, ҳозирги пайтда ҳеч қандай аниқлик йўқ.

Журналистлар Маттео Моретто ва Фабрицио Романонинг хабарларига кўра, яқин орада «Ювентус» ҳужумчининг вакиллари билан шартномани узайтириш бўйича сўнгги музокараларни ўтказади. «Кекса синьора» раҳбарияти 26 ёшли футболчи барибир шартнома имзолаши ва клубда қолишига ишонмоқда, чунки бошқа даъвогарларнинг ҳеч бири унга молиявий жиҳатдан шунчалик қулай шартларни таклиф қилишга тайёр эмас.

Киритилди: 13:18, 03.06.2026.
Ўқилди: 310 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик