Кириш Регистрация

«Реал» янги мавсум учун асосий либосини тақдим этди (фото)

Баҳо:
+ | -

«Реал» Adidas билан ҳамкорликда 2026/2027 йилги мавсум учун асосий либослар тўпламини кенг жамоатчиликка тақдим этди. Мазкур либослар концепцияси «қироллик клуби»нинг тарихий мероси ва анъаналарига бағишланган.

Либоснинг замонавий кўринишида жамоанинг устунлиги, юқори профессионализми ҳамда доимий ғалабага бўлган интилиши рамзий график чизиқлар воситасида акс эттирилган.

Мадридликларнинг анъанавий оқ рангли футболкаси ёқа ҳамда енг қисмидаги тўқ яшил элементлар билан бойитилган. Шунингдек, елка қисмидан жой олган Adidas компаниясининг анъанавий уч тасмаси эса тўқ пушти рангда ишланган.

Таъкидланишича, профессионал футболчилар учун мўлжалланган ушбу маҳсулот энг сўнгги технологиялар асосида ишлаб чиқарилган. Бу эса учрашувлар вақтида ҳаво айланишини яхшилашга ва спортчилар учун мақбул ҳароратни сақлаб туришга хизмат қилади.

Киритилди: 13:47, 03.06.2026.
Ўқилди: 730 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик