Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

«Реал» президенти Пересни қўллаб-қувватловчи аккаунтлар тармоғи аниқланди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби президентлиги учун ўтказиладиган сайловлар атрофида мувофиқлаштирилган тармоқ фаоллиги аниқланди. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.

Таъкидланишича, рақамли таҳлилга ихтисослашган йирик европалик компания сайловлар муҳокамасида келишилган ҳолда қатнашган 326 та аккаунтдан иборат тармоқни фош этган. Улар дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқлардан бирида яратилган.

Ҳисоботга кўра, тармоқ фаолияти клубнинг амалдаги президенти Флорентино Пересни қўллаб-қувватлашга ҳамда унинг сайловдаги ягона рақиби бўлган тадбиркор Энрике Рикельме манзилига танқидий хабарларни тарқатишга қаратилган. Аниқланган аккаунтлар 2 ҳафта давомида 29 мингдан ортиқ хабар, жавоб ва репостларни эълон қилган. Бу 7 июнга белгиланган сайловлар атрофидаги бутун онлайн муҳокамаларнинг қарийб тўртдан бир қисмини ташкил қилади.

Тадқиқот муаллифлари таҳлил натижалари кампания ташкилотчиларини аниқлашга имкон бермаслигини ва аниқланган фаолиятнинг бирор бир номзод ёки унинг штаби билан боғлиқлигини исботламаслигини таъкидлашмоқда.

Киритилди: 18:20, 03.06.2026.
Ўқилди: 1066 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик