Кириш Регистрация

Салиба Transfermarkt талқинига кўра 100 миллион еврога баҳоланган иккинчи ҳимоячи бўлди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳимоячиси Вильям Салиба футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган Transfermarkt портали версиясига кўра, тарихда трансфер қиймати 100 миллион еврога етган иккинчи ҳимоячига айланди.

2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра Англия Премьер-лигаси бўйича маълумотлар янгилангач, франциялик футболчининг трансфер қиймати яна 10 миллион еврога ошди. Натижада у ҳозирда 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

Бунгача мазкур кўрсаткичга фақат «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк эришган эди. Нидерландиялик футболчининг трансфер қиймати 2019 йил сентябрь ойида 100 миллион еврога чиққан.

АПЛнинг энг қиммат футболчилари рейтингида Салиба олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Рейтинг пешқадами эса «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд бўлиб, унинг трансфер қиймати 200 миллион еврони ташкил этади.

Манба: championat.com
Киритилди: 18:22, 03.06.2026.
Ўқилди: 719 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик