«Ньюкасл» «Манчестер Юнайтед» ва «Бавария» томонидан билдирилаётган жиддий қизиқишларга қарамай, 21 ёшли чап қанот ҳимоячиси Льюис Холлни жамоада олиб қолмоқчи. Бу ҳақда SportsView хабар бермоқда.
Холл «қизил иблислар»нинг ёзги трансфер ойнасидаги устувор нишонларидан бирига айланган, бироқ «Ньюкасл» раҳбарияти инглиз футболчисини узоқ муддатли лойиҳанинг муҳим қисми деб ҳисоблайди ва уни сотишни режалаштирмаяпти.
«Манчестер Юнайтед» ҳимоячи учун тахминан 57 миллион евро таклиф қилишга тайёр эди, аммо бош мураббий Эдди Хау Холлни (шунингдек, Тино Ливраментони ҳам) келажакда узоқ йиллар давомида «Сент-Жеймс Парк»да кўришни исташини очиқчасига маълум қилди. Льюис Холлнинг «қарғалар» билан амалдаги шартномаси яна 3 мавсумга мўлжалланган.













