Кириш Регистрация

Холанд, Райс ва Сака АПЛнинг энг қиммат футболчилари рейтингига етакчилик қилди — Transfermarkt

Баҳо:
+ | -

Футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган Transfermarkt портали 2025/2026 йилги мавсум якунланганидан сўнг Англия Премьер-лигаси бўйича маълумотларни янгилади. Энг қиммат футболчилар ўнталигидан чемпионликни қўлга киритган «Арсенал»нинг уч нафар вакили ва «Манчестер Сити»нинг икки нафар футболчиси ўрин олди.

Рейтингда пешқадамликни «шаҳарликлар» ҳужумчиси Эрлинг Холанд сақлаб қолди. Норвегиялик футболчи 200 миллион еврога баҳоланмоқда. Иккинчи ўриндан «Арсенал» ярим ҳимоячиси Деклан Райс жой олган бўлса, унинг трансфер қиймати 120 миллион еврони ташкил этмоқда. Учликни эса унинг жамоадоши Букайо Сака 110 миллион евро кўрсаткичи билан якунлаб берди.

АПЛнинг 2025/2026 йилги мавсумдаги энг қиммат 10 футболчиси (Transfermarkt, 2026 йил 3 июнь):

  1. Эрлинг Холанд («Манчестер Сити») — 200 миллион евро.

  2. Деклан Райс («Арсенал») — 120 миллион евро.

  3. Букайо Сака («Арсенал») — 110 миллион евро.

  4. Флориан Вирц («Ливерпуль») — 100 миллион евро.

  5. Коул Палмер («Челси») — 100 миллион евро.

  6. Мойсес Кайседо («Челси») — 100 миллион евро.

  7. Вильям Салиба («Арсенал») — 100 миллион евро.

  8. Доминик Собослаи («Ливерпуль») — 100 миллион евро.

  9. Райан Шерки («Манчестер Сити») — 90 миллион евро.

  10. Морган Роджерс («Астон Вилла») — 90 миллион евро.

Манба: championat.com
Киритилди: 20:34, 03.06.2026.
Ўқилди: 1094 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик