Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия
03/07 04:00 Португалия - Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср

«Ювентус» «Интер»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Аталанта» ҳимоячиси Марко Палестра фаолиятини топ-клубда давом эттириши мумкин. Журналист Мирко Ди Наталенинг маълумотларига кўра, футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун курашга «Ювентус» ҳам қўшилди. Ҳимоячи трансфери учун пойгада «Интер» етакчилик қилаётганига қарамай, Турин клуби ўйинчини Италиянинг амалдаги чемпиони «қуршови»дан тортиб олмоқчи.

«Аталанта» Палестрани 50 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. 2025/26 йилги мавсумда Марко Палестра ижара асосида «Кальяри» сафида тўп сурди. Ҳимоячи «Аталанта» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг Бергамо жамоаси билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. Якунланган мавсумда Палестра «Кальяри» сафида барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали ҳимоячини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 22:14, 03.06.2026.
Ўқилди: 755 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик