Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик 2025/26 йилги мавсум якунларига кўра Испания чемпионатининг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда Ла Лига матбуот хизмати хабар берди.

Флик учун бу мукофот кетма-кет иккинчиси бўлди. У овоз бериш жараёнида «Хетафе» мураббийи Хосе Бордалас ва «Вильярреал» собиқ устози Марселино Торални ортда қолдирди.

Флик қўл остидаги каталонияликлар 38 тур давомида 94 очко жамғариб, навбатдаги чемпионлик унвонини қўлга киритди. Якунланган мавсумда «Барселона» атиги олти маротаба мағлубиятга учради ва 95 та гол уриб, турнирнинг энг сермаҳсул жамоасига айланди.

Киритилди: 22:25, 03.06.2026.
Ўқилди: 1100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик