Кириш Регистрация

Хаверц Мануэль Нойернинг терма жамоага қайтиши ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Кай Хаверц Германия терма жамоасидаги дарвозабонлар борасидаги вазиятга ўз муносабатини билдирди. 40 ёшли Мануэль Нойер Германия миллий жамоасига қайтди – у жаҳон чемпионати учун қайдномага киритилди. «Бавария» сардори деярли икки йил давомида халқаро миқёсда майдонга тушмаган эди.

«Ману — мен фаолиятим давомида кўрган энг яхши дарвозабон. Унинг савияси ҳақида ортиқча гапиришдан маъно йўқ. Оли Бауманн ҳам яхши — у «Хоффенхайм»да ажойиб мавсумни ўтказди. Бизда шундай ажойиб дарвозабонлар борлигидан хурсандмиз. Қарорни эса мураббий қабул қилади», — дея Хаверцнинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.

Германия терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Кюрасао, Кот-д’Ивуар ва Эквадор жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 08:35, 04.06.2026.
Ўқилди: 170 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик