«Милан» клубдаги муҳим шахслар билан хайрлашгач, навбатдаги қайта қуриш жараёнига ҳозирлик кўрмоқда.
Журналист Николо Скиранинг маълумотларига кўра, «россонерилар» эгалари вингер Кристиан Пулишични янги лойиҳанинг асосий фигураси деб ҳисоблашмоқда.
27 ёшли футболчи «тегиб бўлмас» мақомини олди – яқин келажакда уни ҳеч қачон сотишмайди.
Бундан ташқари, жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг америкалик ўйинчига маоши оширилган янги шартнома таклиф қилинади.
Кристиан Пулишич 2023 йилдан буён «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у 34 та ўйинда 10 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.













