Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Интер» ёш иқтидорли ҳимоячи учун курашда грандларни ортда қолдирди

Баҳо:
+ | -

«Аталанта»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Марко Палестра «Интер»га ўтишга тайёр. Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, миланликлар гранди 21 ёшли футболчи билан тўлиқ оғзаки келишувга эришган: шартнома 2031 йилгача мўлжалланган бўлиб, йиллик маоши 3 миллион еврони ташкил қилади.

Иқтидорли италиялик футболчига «Манчестер Сити», «Ньюкасл» ва «Ювентус» клублари ҳам қизиқиш билдирганди. Марко Палестранинг трансфер қиймати «Transfermarkt» портали томонидан 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўтган мавсумда футболчи ижара асосида «Кальяри» сафида тўп сурган. «Интер»да латераль тез орада Мадриднинг «Реал» клубига ўтиши кутилаётган Дензел Дюмфриснинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Киритилди: 08:51, 04.06.2026.
Ўқилди: 726 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6824]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3289]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [3046]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2976]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2393]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2198]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2123]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [2079]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1996]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [1927]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик