«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Жоау Невеш клуб билан янги шартнома имзолайди. Le Parisien хабарига кўра, парижликлар раҳбарияти португалиялик футболчидан мамнун ва уни яхшиланган меҳнат шартномаси билан рағбатлантиришга қарор қилди: янги келишув 2030 йилгача мўлжалланган бўлиб, хавбекнинг маоши ошади. Амалдаги шартнома 2029 йилда ўз ниҳоясига етарди.
Жоау Невеш 2024 йил ёзида «Бенфика»дан сотиб олинган эди. Ўтган мавсумда 21 ёшли футболчи Луис Энрике жамоаси сафида 38 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» жорий мавсумни Франция чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби сифатида якунлади.













