Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» Федерико Вальверде учун катта сумма тўлашга тайёр

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда «El Chiringuito» хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, «шаҳарликлар» ёзги трансферлар вақтида ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида 90 миллион евролик таклиф тайёрламоқда. Таъкидланишича, «Реал» сардори «Манчестер Сити»нинг асосий трансфер нишонларидан бирига айланган.

Шу билан бирга, Орельен Тчуамени билан юзага келган зиддиятдан сўнг, Вальверденинг «Қироллик клуби»даги келажаги ҳозиргача ноаниқ бўлиб қолмоқда.

Ўтган мавсумда 27 ёшли Вальверде барча мусобақаларда 49 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 9 марта ишғол қилган ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 11:51, 04.06.2026.
Ўқилди: 882 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик