Кириш Регистрация

«Тоттенхэм»нинг ҳимоячини сотиб олиш бўйича биринчи таклифи рад этилди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби «Брайтон»га марказий ҳимоячи Ян-Пауль ван Хеккени сотиб олиш бўйича расмий таклиф юборди. Бу ҳақда журналист Дэвид Орнштейн хабар бермоқда.

Бироқ, манбага кўра, «чайкалар» бу таклифни рад этди, чунки таклиф қилинган сумма кутилганидан анча паст бўлган. Клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Айни вақтда «Брайтон» бош мураббийи Фабиан Хюрцелер яқин орада ван Хекке билан учрашиб, унинг келажагини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Ўтган мавсумда 25 ёшли нидерландиялик футболчи барча мусобақаларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урган ва учта голли узатмани амалга оширган. «Transfermarkt» мутахассислари ҳимоячини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:53, 04.06.2026.
Ўқилди: 346 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик