Кириш Регистрация

«Реал» ва «Атлетико» курашга қўшилди, аммо Бернарду Силва «Барса»ни танламоқда

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини давом эттириш учун устувор йўналишни танлади. Бу ҳақда инсайдер Фернандо Поло ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

Журналистнинг маълумотларига кўра, хавбек «Барселона»га ўтишни маъқул кўрмоқда. Тажрибали португалиялик футболчининг хизматларига Мадриднинг «Реал» ва «Атлетико» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Силва 2017 йилнинг ёзидан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Футболчининг бозор қиймати 22 миллион еврога баҳоланмоқда. Англия Премьер-лигасининг якунланган мавсумида Бернарду 38 та учрашувда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи иккита гол урди, тўртта голли узатмани амалга оширди ва ўн марта сариқ карточка олди.

Киритилди: 12:56, 04.06.2026.
Ўқилди: 465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик