Кириш Регистрация

Флорентино Перес Мбаппе, Винисиус ва Беллингемнинг келажаги борасида якуний қарорга келди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жамоанинг уч нафар юлдуз футболчиси — ярим ҳимоячи Жуд Беллингем, вингер Винисиус Жуниор ва марказий ҳужумчи Килиан Мбаппенинг келажаги ҳақида фикр билдирди.

«Уларнинг барчаси — ноёб футболчилар. Бундай ўйинчиларни дунёнинг исталган клуби ўз сафида кўришни истарди. Улар ҳозирда «Реал»да эканидан хурсандмиз. Шубҳасиз, Жуд, Килиан ва Винисиус жамоада қолишади», — дея раҳбарнинг сўзларини келтиради «AS» нашри.

Ўтган мавсумда мадридлик гранд Испания Ла Лигасида иккинчи ўринни эгаллаб, чемпионлик пойгасида Каталониянинг «Барселона»сига имкониятни бой берганди. Чемпионлар лигасида эса «қаймоқранглилар» чорак финал босқичида икки ўйин натижасига кўра Мюнхеннинг «Бавария»сига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этишди.

Киритилди: 13:18, 04.06.2026.
Ўқилди: 633 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик