Кириш Регистрация

Андони Ираола «Ливерпуль»нинг янги бош мураббийи сифатида қачон эълон қилиниши айтилди

Баҳо:
+ | -

«Борнмут»нинг собиқ бош мураббийи Андони Ираола тез орада «Ливерпуль»ни бошқаради. Сешанба куни маълум бўлишича, томонлар аллақачон оғзаки келишувга эришган. «Sky Sports News» маълумотларига кўра, пайшанба куни испаниялик мутахассис «қизиллар» («Ливерпуль») билан шартнома имзолайди. Шундан сўнг клуб мураббий тайинланганини расман эълон қилиши кутилмоқда.

Андони Ираола уч йил давомида «Борнмут»да муваффақиятли ишлади. 43 ёшли мураббий «Ливерпуль»да май ойи охирида якунланган мавсумдаги қониқарсиз натижалари учун ишдан бўшатилган Арне Слотнинг ўрнини эгаллайди. «Ливерпуль» ўтган мавсумда АПЛда бешинчи ўринни эгаллаган бўлса, Ираола бошқарувидаги «Борнмут» атиги уч очко ортда қолган ҳолда олтинчи поғонани банд этди.

Киритилди: 13:25, 04.06.2026.
Ўқилди: 338 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик