Кириш Регистрация

«Ливерпуль» 16 ёшли вундеркиндни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Герта» ярим ҳимоячиси Кеннет Айххорн фаолиятини «Ливерпуль»да давом эттириши мумкин. «Sky Sport Germany» берган маълумотларга кўра, инглиз клуби 16 ёшли футболчининг трансфери устида фаол иш олиб бормоқда ва сўнгги кунларда эҳтимолий келишув бўйича музокараларнинг навбатдаги раундини ўтказди.

Таъкидланишича, ушбу иқтидорли ярим ҳимоячига Бундеслиганинг кўплаб клублари ва Европа грандлари даъвогарлик қилмоқда, бироқ айни пайтда айнан «Ливерпуль» энг катта фаолликни кўрсатмоқда.

Хабар қилинишича, Айххорннинг ўзи ҳали узил-кесил бир қарорга келмаган, аммо яқин орада ўз келажагини белгилаб олиши керак. Қўшимча қилиш жоизки, 16 ёшли футболчининг трансфер қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 16:48, 04.06.2026.
Ўқилди: 656 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик