Кириш Регистрация

«Лион» Эндрикни яна ижарага олишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Лион» клуби мавсумнинг иккинчи ярмини Францияда ижара асосида ўтказган ҳужумчи Эндрикнинг ортга қайтарилишини орзу қилмоқда. Футболчининг трансфер ҳуқуқи Мадриднинг «Реал» клубига тегишли.

19 ёшли бразилиялик футболчи қишки трансфер ойнасида жамоага келиб қўшилганидан сўнг, унинг ҳақиқий етакчиларидан бирига айланди. У барча мусобақаларда жами 21 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у ўзининг профессионал фаолиятидаги илк хет-трикини ҳам айнан «Лион» сафида қайд этди.

«GFFN» берган маълумотларга кўра, «Лион» техник директори Матьё Луи-Жан янги ижара шартномаси тузилиши эҳтимолини инкор этмаяпти. Аммо, у айни пайтда бунинг деярли имконсиз эканлигини ҳам тан олмоқда. Чунки футболчи Мадрид клубининг асосий таркибидан мустаҳкам ўрин эгаллашни мақсад қилган.

«Лион»даги муваффақиятли иштирок Эндрикка Жаҳон чемпионати олдидан Бразилия терма жамоасига қайтишга ёрдам берди.

Киритилди: 17:07, 04.06.2026.
Ўқилди: 527 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик