Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Милан» «Вест Хэм» юлдузи учун АПЛ клублари билан рақобатлашади

Баҳо:
+ | -

«Вест Хэм» клубининг қанот ҳужумчиси Крисенсио Саммервилл ёзги трансфер ойнасида кучлироқ клубга ўтиши мумкин.

«TEAMtalk» тарқатган хабарларга кўра, 24 ёшли нидерландиялик футболчи учун кечаётган курашга «Милан» ҳам қўшилган бўлиб, Италия гранди шу ёзда вингерни ўз сафига қўшиб олишга фаол ҳаракат қилмоқда. Бироқ, «россонерилар» бу йўлда «Тоттенхэм» ва «Астон Вилла» билан рақобатлашишига тўғри келади, чунки инглиз клублари ҳанузгача Саммервиллга қизиқиш билдирмоқда.

«Вест Хэм» Премьер-лигадан тушиб кетганидан сўнг, клуб футболчини тахминан 40 миллион евро эвазига қўйиб юбориши кутилмоқда. Шу сабабли, Саммервиллнинг бошқа жамоага ўтиши кун сайин ҳақиқатга айланиб бормоқда.

Ортда қолган мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда жами 34 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 17:25, 04.06.2026.
Ўқилди: 1030 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик