«Барселона» ҳимоячиси Андреас Кристенсен Каталония клубидаги келажаги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди. У «кўк-анорранглилар» сафида қолишни исташини маълум қилди.
«Мен тасдиқлашим мумкин бўлган ягона нарса: «Барса»да қолишни хоҳлайман. Ҳеч қандай янгилик бўлгани йўқ. Менда бирор бир янги маълумот мавжуд эмас. Менинг фикримни ҳамма билади, шунинг учун тез орада ҳаммаси ўз жойига тушади деб умид қиламан», — деди Кристенсен.
Андреас Кристенсеннинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 30 июнга қадар мўлжалланган. Даниялик футболчи 2025/2026 йилги мавсумда жами 18 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйди.













