Кириш Регистрация

Андерсон ўхшамаса, Тонали: «Манчестер Сити»нинг трансфер режаси маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон «Манчестер Сити»нинг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб турибди.

Инсайдер-журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, «шаҳарликлар» биринчи таклиф рад этилганидан кейин ҳам 23 ёшли хавбек бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Шу билан бирга, «Ноттингем Форест» ўз футболчиси учун 100 миллион евродан кўпроқ маблағ олишни кўзлаган.

Агар Андерсон трансфери амалга ошмай қолса, «Манчестер Сити» «Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Сандро Тоналига эътибор қаратиши мумкин. Хабарларга кўра, италиялик футболчи «Ман Сити» учун энг муқобил вариантга айланиб бормоқда. Шунингдек, Тоналига Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани қайд этилган.

Киритилди: 20:43, 04.06.2026.
Ўқилди: 588 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик