Кириш Регистрация

«Реал» Гвардиол ва Калафьорига қизиқмоқда, аммо трансфер осон бўлмайди

Баҳо:
+ | -

«Реал» «Ливерпуль» ва «Интер» футболчиларини трансфер қилганидан кейин ҳам ҳимоя чизиғини кучайтириш устида ишлашни давом эттиради.

Аввалроқ, Мадрид жамоасига Ибраима Конате ва Дензел Думфрис келиб қўшилиши маълум бўлган эди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Испания клуби яна бир кучли ҳимоячини сотиб олмоқчи. «Реал»га энг кўп ёқадиган футболчилар қаторидан Йошко Гвардиол («Манчестер Сити») ва Риккардо Калафьори («Арсенал») жой олган, бироқ ушбу футболчилардан бирининг трансфери бўйича келишувга эришиш анча қийин кечади.

Киритилди: 22:47, 04.06.2026.
Ўқилди: 391 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик