Жанлука Манчини «Интер»га ўтиши мумкин.
Журналист Джанлука Ди Марционинг хабарига кўра, ҳимоячи ва «Рома» клуби шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олмаяпти. Агар улар барибир бир тўхтамга кела олишмаса, «нерадзурри» 30 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятидан фойдаланишга тайёр бўлади. Италия чемпионлари вазиятни диққат билан кузатиб боришади.
Ушбу трансфер келишувига римликларга анчадан бери ёқиб келаётган ярим ҳимоячи Давиде Фраттези ҳам қўшилиши мумкин.
Маълумот учун, Манчини 2019/2020 йилги мавсумдан бери «Рома» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













