«Реал» президенти Флорентино Перес агар президентлик сайловларида ғалаба қозонса, клуб «Интер» ҳимоячиси Дензел Дюмфрисни ўз сафига қўшиб олишини маълум қилди.
«Реал»да стандартлар жуда юқори ва айнан шу нарса бизни буюк қилади. Биз барча рейтингларда: нуфуз, совринлар, даромадлар ва қиймат бўйича пешқадамлик қилмоқдамиз. Ёзда биз Дюмфрис билан шартнома имзолаймиз. У жуда яхши ўнг қанот ҳимоячиси», — дея Переснинг сўзларини келтиради Diario AS нашри.
«Реал» президентлиги учун сайловлар шу якшанба, 7 июнь куни бўлиб ўтади.
2025/26 йилги мавсумда Дюмфрис барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. 30 ёшли нидерландиялик футболчи «Интер» таркибида умумий ҳисобда 207 та ўйин ўтказиб, 27 та гол ва 28 та голли узатма муаллифига айланган.













