Кириш Регистрация

Рикельме «Реал» президентлиги учун сайловда Тони Кроосни ўз жамоасига жалб этмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» президентлигига номзод Энрике Рикельме мадридликлар клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг ўз жамоасидан жой олишини истамоқда, деб хабар бермоқда COPE нашри.

Аввалроқ испаниялик тадбиркор Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Висенте дель Боске раҳбарлик лавозимини эгаллаш учун унинг жамоасига келиб қўшилганини эълон қилган эди.

36 ёшли германиялик собиқ футболчи 2014 йилдан 2024 йилгача «Реал» шарафини ҳимоя қилган. У клуб сафида барча турнирларда 465 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол урган ва 99 та голли узатмани амалга оширган.

«Реал» президенти сайловлари шу якшанба, 7 июнь куни бўлиб ўтади.

2025/26 йилги мавсумда «Реал» 86 очко жамғариб, Испания чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Турнир ғолиблигини эса 94 очко билан «Барселона» қўлга киритди.

Киритилди: 05:27, 05.06.2026.
Ўқилди: 673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик