Кириш Регистрация

Андони Ираола «Ливерпуль»да қандай футбол шакллантирмоқчи эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клубининг янги бош мураббийи Андони Ираола ўзининг ўйин услуби ҳақида тўхталиб ўтди. «Қизиллар» пайшанба куни испаниялик мутахассис тайинланганини эълон қилишган эди. Бунга қадар мураббий «Борнмут»да муваффақиятли фаолият олиб борган.

«Менинг устунлигим шундаки, мен Премьер-лигада аллақачон уч йил давомида ишладим ва одамлар менинг «Борнмут»им қандай ўйнаганини яхши билишади. Тўғри, «Ливерпуль»да айрим нарсалар ўзгаради, лекин мен жамоа ўзлигини — яъни интенсивлик, агрессивлик ва ташкилотчиликни йўқотишини истамайман. Таркибдаги футболчиларнинг сифатига мослаша олиш жуда муҳим, шу сабабли турли жамоаларда мутлақо бир хил футбол намойиш этиб бўлмайди. Бироқ шундай ўзгармас деталлар борки, улар «Ливерпуль» қадриятларига аъло даражада мос келади деб ўйлайман. Менимча, бу ўз самарасини бериши керак», — дея инглиз ОАВлари Ираоланинг сўзларини келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, май ойининг охирида мерсисайдликлар устози Арне Слот ўз лавозимидан бўшатилган эди.

Киритилди: 05:58, 05.06.2026.
Ўқилди: 627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик