Кириш Регистрация

Ираола «Ливерпуль» мухлисларига мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Пайшанба куни «Ливерпуль» Андони Ираоланинг бош мураббий лавозимига тайинланганини расман эълон қилди. Испаниялик мутахассис якунланган мавсумдан сўнг истеъфога чиқарилган Арне Слотнинг ўрнини эгаллади.

«Клуб мухлисларига мурожаат? Мен улардан кўп нарса талаб қила олмайман. Уларнинг қандай эканлигини жуда яхши биламан. Фақат шуни айта оламанки, мен улардан бирига айланишни истайман. Бу ҳуқуқни меҳнатим билан қозонишни ва ҳаммамиз биргаликда ушбу жараёндан завқ олишимизни хоҳлайман», — дея Ираоланинг сўзларини Anfield Sector нашри келтирмоқда.

43 ёшли мутахассис бунга қадар уч йил давомида «Борнмут»ни бошқариб, клуб билан салмоқли муваффақиятларга эришган эди. Якунланган мавсумда «олчалар» Премьер-лига турнир жадвалида «Ливерпуль»дан бор-йўғи уч очко ортда қолган ҳолда, олтинчи ўринни эгаллашди.

Киритилди: 09:00, 05.06.2026.
Ўқилди: 253 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик