Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» директори Кэррикнинг иши ва истиқболларига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ижрочи директори Омар Беррада жамоа бош мураббийи Майкл Кэррик ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Англиялик мутахассис шу йилнинг январь ойида Рубен Аморимнинг ўрнини эгаллаган эди. Баҳорнинг сўнггида Каррик муваффақиятли фаолияти учун муносиб тақдирланди — у билан шартнома 2028 йилгача узайтирилди.

«Илгари Майклни шахсан танимас эдим, шу сабабли биз илк бор ишга қабул қилиш суҳбатида учрашдик. У ҳақида жуда кўп ижобий фикрларни эшитгандим ва уларнинг барчаси ҳақиқат бўлиб чиқди. У «Манчестер Юнайтед»ни яхши кўради, клуб қадриятларини теран тушунади ва одамларни бошқаришни билади. Футболчиларнинг у билан ишлаш борасидаги фикрлари ҳаммасини айтиб турибди. Кэррик келгуси икки йил давомида ёки ундан ҳам кўпроқ вақт жамоа билан ишлаш ҳуқуқини тўлақонли равишда қўлга киритди. Менимча, яқин мавсумларда «МЮ» юқори чўққиларда бўлиши учун унда ва унинг мураббийлар штабида барча зарур фазилатлар мавжуд», — дея инглиз ОАВлари Берраданинг сўзларини келтирмоқда.

«Қизил иблислар» Премьер-лиганинг якунланган мавсумида маррани учинчи ўринда якунлашди.

Киритилди: 09:02, 05.06.2026.
Ўқилди: 289 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик