Кириш Регистрация

«Ливерпуль» нима учун айнан Андони Ираолани танлагани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби янги бош мураббий масаласида бир қарорга келди — бу лавозимни Андони Ираола эгаллади. Испаниялик мутахассиснинг тайинлангани ҳақида пайшанба куни расман эълон қилинди.

Журналист Энди Хантернинг сўзларига кўра, мерсисайдликлар раҳбарияти 43 ёшли мутахассисни мавжуд номзодлар ичида энг яхшиларидан бири деб ҳисоблаган. Тахминларга кўра, «Борнмут»нинг собиқ устози Арне Слот даврида амалга ошмай қолган ғоя ва режаларни ҳаётга татбиқ этиш учун идеал тарзда мос келади.

«Ливерпуль» вакилларини «олчалар»нинг Ираола қўл остида кўрсатган натижалари ҳайратда қолдирган: жамоа мунтазам равишда кутилганидан яхшироқ натижа қайд этган ва ресурслар борасида ўзидан анча устун бўлган рақибларни ортда қолдириб келган. Буларнинг барчасига агрессив юқори прессингга асосланган ўйин услуби орқали эришилган ва бу жиҳат ҳам «қизиллар»ни ўзига жалб қилган.

Андонининг яна бир муҳим устунлиги — футболчиларни индивидуал тарзда ривожлантира олиш қобилиятидир. «Борнмут»нинг сўнгги йиллардаги бир қатор йирик трансфер сотувлари ҳам айнан шундан далолат беради.

Киритилди: 09:09, 05.06.2026.
Ўқилди: 381 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик