Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» Бруну Фернандеш билан музокараларни вақтинча тўхтатди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби Бруну Фернандеш билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни кейинга қолдиришга қарор қилди.

«Қизил иблислар» капитанининг амалдаги келишуви 2027 йилда якунига етади, бироқ клуб раҳбарияти у билан янги узоқ муддатли шартнома имзолашдан манфаатдор. Шунга қарамай, Mirror нашрининг хабарига кўра, томонлар ушбу масала муҳокамасини вақтинча тўхтатиб туришибди.

Қайд этилишича, «МЮ» раҳбарияти бу вазиятда хотиржамликни сақламоқда ва шошилишга ҳеч қандай сабаб йўқ деб ҳисоблайди. Катта эҳтимол билан, музокаралар жорий йилнинг охирига қадар қайта тикланади.

Сентябрь ойида Бруну Фернандеш 32 ёшни қарши олади. Португалиялик ярим ҳимоячи 2020 йилнинг бошидан буён Англия гранди шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 09:15, 05.06.2026.
Ўқилди: 430 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик