Кириш Регистрация

«ПСЖ» юлдузи ЖЧ-2026 олдидан: «Биз доимо ғалабаларга чанқоқмиз»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ва Франция терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Люка Эрнандес Жаҳон чемпионати олдидан ўз кайфияти (иштиёқи) ҳақида гапириб берди. 30 ёшли футболчи «учранглилар»нинг мундиал учун қайдномасидан жой олган. Дидье Дешам шогирдлари гуруҳ босқичида Сенегал, Ироқ ва Норвегия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

«Ҳозирги кайфият? Орқада «ПСЖ» билан тарихга кирган ақл бовар қилмас мавсум қолди, бироқ бу аллақачон ўтмиш. Энди бор эътибор терма жамоага қаратилган. Биз доимо ғалабаларга чанқоқмиз, ҳеч қачон эришилган натижалар билан тўхтаб қолмаймиз. Тайёргарлик давом этмоқда, ҳали айрим жиҳатларни яхшилашимиз керак. Жаҳон чемпионати — ҳамма учун алоҳида аҳамиятга эга воқеликдир. Биз мухлисларимизга фахрланишлари учун сабаб тақдим этмоқчимиз», — дея Франция ОАВлари Эрнандеснинг сўзларини келтирмоқда.

Пайшанба куни Франция терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Кот-д’Ивуар вакилларига имкониятни бой бериб қўйди (1:2).

Киритилди: 09:40, 05.06.2026.
Ўқилди: 185 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик