«Ливерпуль» клубида мавсум сарҳисоб қилинди. Хусусан, мухлислар ўртасида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, жамоанинг мавсумдаги энг яхши футболчиси аниқланди.
Ушбу номинацияда Венгрия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи ғолиб чиқди. Шартли сўровномада қатнашган респондентларнинг 66 фоизи айнан унга овоз берган.
Якунланган спорт мавсумида Доминик мерсисайдликлар сафида жами 53 та учрашувда майдонга тушди. 25 ёшли футболчи ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 13 та гол ва 12 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, Собослаи 2023 йилнинг ёзидан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади. Айни пайтда ярим ҳимоячининг трансфер баҳоси 100 миллион еврога баҳоланмоқда.













