Кириш Регистрация

Марку Силва «Бенфика»нинг янги бош мураббийига айланади

Баҳо:
+ | -

Марку Силва «Бенфика»нинг янги бош мураббийига айланади.

48 ёшли мутахассис Лиссабон клуби билан икки йиллик шартнома борасида келишувга эришди. Ушбу келишувда шартномани яна бир мавсумга узайтириш банди ҳам кўзда тутилган, дея хабар бермоқда The Athletic нашри.

У мазкур лавозимда Жозе Моуриньонинг ўрнини эгаллайди. Моуриньо эса, агар Флорентино Перес Мадрид клуби президентлиги сайловларида ғолиб чиқса, «Реал» бошқарувини қўлга олиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Марку Силва 2021 йилдан буён «Фулхэм» клубида фаолият юритиб келаётган эди. «Дала ҳовли эгалари» 2 июнь куни мураббийнинг жамоадан кетганини расман эълон қилишганди.

Киритилди: 11:36, 05.06.2026.
Ўқилди: 530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик