Ҳужумчи Александер Сёрлот ёзги трансфер ойнасида Мадриднинг «Атлетико» клубини тарк этади. Бу ҳақда таниқли журналист Массимо Моретто маълум қилди.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, норвегиялик форвардга Англиянинг «Эвертон» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда, бироқ футболчининг ўзи Испания ёки Италиянинг топ-клубларидан бирига ўтишни афзал кўрмоқда. Мадрид клуби ўз ҳужумчисини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Аввалроқ, Сёрлотга Туриннинг «Ювентус» клуби ҳам қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Шу билан бир вақтда, «Атлетико» ярим ҳимоячи Нико Гонсалесни жамоада сақлаб қолишни жуда ҳам хоҳламоқда. Бош мураббий Диего Симеоне футболчининг иқтидорини юқори баҳолайди ва томонлар аллақачон янги шартнома борасида келишувга эришишга яқин туришибди.













