Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Интер» Станковични қайта сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланганини расман эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби ярим ҳимоячи Александар Станковичнинг жамоага қайтганини эълон қилди. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, «нерадзурри» футболчини Белгиянинг «Брюгге» клубидан қайта сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланган.

Футболчи билан имзоланган янги келишув 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Бозор қиймати 32 миллион еврога баҳоланаётган Станкович Бельгия жамоаси сафида жами 55 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та голли ҳаракатни (гол + пас) ёздириб қўйишга улгурган эди. Унинг «Интер»даги фаолиятига назар ташласак, у миланликлар либосида 58 та баҳсда қатнашиб, 12 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсумда «Интер» А Сериянинг олтин медалларини қўлга киритди. Бундан ташқари, миланликлар Италия Кубоги финалида Римнинг «Лацио» клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ушбу совринга ҳам эга чиқишган эди.

Киритилди: 16:33, 05.06.2026.
Ўқилди: 870 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5626]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2794]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2616]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2563]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1862]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1855]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1826]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1607]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1586]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик