«Реал», «Челси», «Боруссия» (Дортмунд) ва «Ньюкасл» клублари АИК ярим ҳимоячиси Зейдок Йоханна билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда The Daily Mail.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, 2026 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган «Кальмар»га қарши ўйинда (1:1) 18 ёшли нигериялик футболчининг ҳаракатларини умумий ҳисобда 32 та жамоа скаутлари бевосита кузатиб боришган. Унинг трансфер суммаси 23 миллион евродан ошиб кетиши мумкин.
Ярим ҳимоячи 2025 йилнинг июль ойидан буён АИК шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 31 декабрига қадар мўлжалланган.
Швеция жамоаси сафида ўтказган 18 та учрашувида нигериялик футболчи 5 та гол уришга ва 4 та голли узатмани амалга оширишга улгурди.
Қайд этиш жоизки, Transfermarkt портали айни дамда футболчининг трансфер қийматини бор-йўғи 500 минг еврога баҳоламоқда.













