Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» футболчиси Роналдуни тарихдаги энг буюк ўйинчи деб ҳисоблайди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ва Франция терма жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Райан Шерки футбол тарихидаги энг буюк футболчи номини айтди.

«Тарихдаги энг буюк футболчи? Криштиану Роналду», — дея Шеркининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Touchline нашри.

Криштиану Роналду 41 ёшида ҳам юқори даражадаги ўйин намойиш этишда давом этмоқда ва фаолияти давомидаги голлари сонини 1000 тага етказишни мақсад қилган. Айни дамда португалиялик юлдуз ҳисобида 973 та гол мавжуд. Роналду фаолияти давомида беш марта «Олтин тўп» совринини қўлга киритган. Ўз коллекциясида бундан кўпроқ мукофотга эга бўлган ягона футболчи — Лионель Мессидир (саккизта).

Киритилди: 19:07, 05.06.2026.
Ўқилди: 809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик