Кириш Регистрация

Эндрю Робертсон «Тоттенхэм» мухлисларига видеомурожаат йўллади

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм»нинг янги аъзоси Эндрю Робертсон трансфери расман тасдиқланганидан сўнг илк фикрларини билдирди. Тажрибали ҳимоячи Роберто де Дзерби даврида «шпорлар»нинг амалга оширган илк хариди бўлди.

Ҳимоячи «Ливерпуль» билан шартномаси муддати тугаганидан кейин, 1 июль куни расман «Тоттенхэм» сафига бориб қўшилади. Робертсон мухлисларга йўллаган махсус видеомурожаатида келишув амалга ошганидан кейинги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди:

«Салом, «Тоттенхэм» мухлислари, мен Энди Робертсонман. Кўриб турганингиздек, мен ҳозир Америкадаман ва Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўряпман. Сизларга қисқагина хабар йўллаб, клубингиз шарафини ҳимоя қилишни интизорлик билан кутаётганимни айтмоқчи эдим.

Сизлар билан учрашишни, ўз ишқибозларимиз қаршисида стадиондаги илк ўйинни ўтказишни сабрсизлик билан кутяпман ва янги мавсумни интизорлик билан соғиняпман. Сизларга энг эзгу тилакларимни тилайман, тез орада кўришамиз».

Футболчининг янги жамоаси билан имзолаган шартномаси муддати ҳозирча очиқланмаган.

Киритилди: 19:11, 05.06.2026.
Ўқилди: 360 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик