Кириш Регистрация

«Комо» ярим ҳимоячисини 80 миллион еврога баҳолади

Баҳо:
+ | -

«Комо» ярим ҳимоячиси Мартин Батурина А Сериядаги ажойиб мавсумдан сўнг Европа футболининг энг харидоргир ёш юлдузларидан бирига айланди.

Журналист Жанлука ди Марцио берган маълумотларга кўра, АПЛнинг бир йўла иккита клуби хорватиялик футболчи учун 50–55 миллион евро миқдорида таклиф тайёрламоқда. Бундан ташқари, ушбу трансфер имкониятларини ўрганиш бўйича дастлабки қадамларни ташлаб улгурган «Бавария» ҳам футболчига жиддий қизиқиш билдирган.

Бироқ «Комо» раҳбарияти ўз ўйинчиси билан хайрлашиш ниятида эмас. Италия клуби потенциал харидорларга фақатгина 80 миллион евро атрофидаги таклифларнигина кўриб чиқишини маълум қилди. Клубнинг бундай қатъий позицияси Батуринанинг Сеск Фабрегас қўл остидаги жамоа учун жуда муҳим фигура эканлиги билан изоҳланади.

Хорватиялик иқтидор эгаси клуб ўз тарихида илк бор Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритган тарихий мавсумнинг энг асосий етакчиларидан бири бўлди. Энг нуфузли еврокубокка йўлланма олиниши «Комо»нинг музокаралардаги мавқеини янада мустаҳкамлади. Эндиликда клуб ўз етакчиларини сотишга муҳтож эмас ва турнирдаги дебют олдидан таркиб ўзагини сақлаб қолишни мақсад қилган.

Киритилди: 19:35, 05.06.2026.
Ўқилди: 706 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик