Кириш Регистрация

«Барселона» янги ҳимоячи топди

Баҳо:
+ | -

«Байер» ҳимоячиси Алехандро Гримальдо шу ёзда Испания Ла Лигасига кўчиб ўтиши мумкин.

Таниқли журналист Маттео Мореттонинг хабар беришича, 30 ёшли футболчига Мадриднинг «Атлетико» ва Каталониянинг «Барселона» клублари қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, ўйинчининг ўзи ҳам ватанида тўп тепиш истагини яширмаяпти.

Маълум қилинишича, Леверкузен клуби ҳимоячини сотиш вариантларини кўриб чиқишга тайёр. Эҳтимолий трансфер суммаси тахминан 10 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Айни дамда томонлар ўртасида ҳали расмий ва аниқ музокаралар бошлангани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, футболчи илгари «Барселона»нинг иккинчи жамоасида (Барселона Б) фаолият юритган бўлиб, у ерда 90 дан ортиқ учрашувда майдонга тушган.

Киритилди: 19:41, 05.06.2026.
Ўқилди: 904 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик