Кириш Регистрация

Касильяс: «Клуб учун ҳамма нарсага тайёр номзодлар борлиги — жуда яхши»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ дарвозабони Икер Касильяс клубда бўлажак президентлик сайловлари атрофидаги шов-шувлар борасида ўз фикрини билдирди. Овоз бериш жараёни 7 июнь куни бўлиб ўтади.

Marca порталининг «Реал»га келиши мумкин бўлган шахслар, жумладан, Жозе Моуриньо ва Эрлинг Холанд ҳақидаги саволига Касильяс қуйидагича жавоб қайтарди:

«Якунда буларнинг барчасидан биз — ютамиз. Клуб фаровонлиги йўлида ҳамма нарсани тўғри бажаришни хоҳлайдиган номзодларнинг борлиги — жуда яхши. Кейин эса ҳар ким ўзи маъқул деб билган номзодга овоз беради. Бу каби номларнинг тилга олиниши фақат қувонтиради.

Холанд Мбаппе ва Винисиус билан бир жамоада тил топишиб кета оладими? Билмадим, бу жуда қизиқ бўларди. Кўрамиз, якшанба куни нима бўларкин. Ким келишидан қатъи назар, асосийси — бу Мадрид учун энг яхшиси бўлиши керак».

Бўлажак сайловларда Касильяс узоқ йиллардан бери клубнинг амалдаги раҳбари Флорентино Пересга биринчи марта рақобатчи бўлаётган Энрике Рикельме жамоаси вакили сифатида иштирок этмоқда.

Киритилди: 20:23, 05.06.2026.
Ўқилди: 410 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик