«Ньюкасл» клуби «Барселона»га кўчиб ўтган Энтони Гордоннинг ўрнига номзод топиб қўйди.
Telegraph нашрининг хабар беришича, инглиз клуби «Осасуна» вингери Виктор Муньосга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, «қарғалар» скаутлари 22 ёшли испаниялик футболчини бир неча ойдан бери кузатиб боришмоқда. Клуб раҳбарияти ушбу футболчи Гордоннинг ўрнини муваффақиятли тўлдира олишига ва жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришига ишонмоқда.
Мадриднинг «Реал» клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Муньос Ла Лиганинг якунланган мавсумида «Осасуна» сафида 34 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйган. Хабар қилинишича, футболчининг шартномасида белгиланган товон пули 40 миллион еврони ташкил этади.













