Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

ОФК Илгиз Танташев ҳақида махсус материал эълон қилди

Баҳо:
+1 | -

Хабарингиз бор, Осиёнинг энг нуфузли ҳакамларидан бири саналган ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Илгиз Танташев жамоаси билан биргаликда (Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин) Жаҳон чемпионатида илк бор фаолият олиб боради.

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) жаҳон чемпионати олдидан мундиалда ишлайдиган ҳакамлар ҳақида махсус материал тайёрлади. Унда Илгиз Танташевнинг халқаро ҳакамлик фаолиятидаги муҳим ютуқлари алоҳида эътироф этилган.

2013 йилдан буён ФИФА ҳаками мақомига эга бўлган бухоролик ҳакам сўнгги ўн йил давомида қитъанинг энг йирик мусобақаларида мунтазам ишлаб келмоқда. У 2015 йилдан бери ОФК Чемпионлар лигасининг барча мавсумларида, шунингдек, ОФК Кубогининг олти мавсумида учрашувларни бошқарган.

Илгиз Танташев 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг тўртта учрашувида ҳакамлик қилган бўлса, 2025 йилда ФИФА Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам ишлаган.

42 ёшли ҳакам фаолияти давомида 2019 ва 2023 йилги Осиё кубоги финал босқичи ўйинларида, учта ОФК U-23 Осиё кубогида ишлаган. Жорий йилнинг апрель ойида эса Элит Чемпионлар лигаси финал учрашувини бошқариб борган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионати 11 июнь — 19 июль кунлари бўлиб ўтади.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 21:27, 05.06.2026.
Ўқилди: 1401 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4870]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4371]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4253]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3293]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2805]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2588]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2289]

Родри операция қилинади [1799]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1775]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1681]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик