Кириш Регистрация

«Бавария» «Ливерпуль»нинг иқтидорли футболчисини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ўз таркибини кучайтириш борасида режалар тузмоқда. «The Touchline» нашрининг журналист Дэвид Орнштейнга таяниб хабар беришича, Бундеслига гранди «Ливерпуль» вингери Рио Нгумоани сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда.

Ҳозирча «Бавария» ва «Ливерпуль» ўртасида ҳеч қандай алоқа бўлгани йўқ. Мерсисайд клуби 17 ёшли Нгумоа сотилмаслигини таъкидламоқда.

Ёзнинг охирида Рио Нгумоа вояга етади (18 ёшга тўлади). Вингер аллақачон «Ливерпуль»нинг асосий жамоаси сафида 30 та учрашувда майдонга тушишга улгурди. Ушбу ўйинларда Нгумоа ўз ҳисобига иккита гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйган.

Нуфузли «Transfermarkt» портали Рио Нгумоани 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:03, 05.06.2026.
Ўқилди: 455 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик