«Бёрнли» ҳимоячиси Максим Эстев фаолиятини Англия Премьер-лигасининг гранд клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Teamtalk журналистлари хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, футболчи «Ливерпуль»нинг қизиқишлар доирасига тушган. Мерсисайдликлар Эстевни франциялик ҳимоячи Ибраима Конатенинг ўрнига номзод сифатида кўришмоқда. «Қизиллар»нинг эҳтимолий янги аъзоси 28 миллион еврога баҳоланмоқда.
Якунланган мавсумда Максим «Бёрнли» таркибида 36 та учрашувда майдонга тушди, бироқ бирорта ҳам самарали ҳаракатни амалга ошира олмади. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.













