Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Альварес «Атлетико»дан кетмаслиги мумкин — вазият мураккаблашмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес, кўплаб миш-мишларга қарамай, жамоада қолиши мумкин. Аргентиналик футболчи «Барселона»га ўтишдан мамнун бўларди, бироқ у «матрасчилар» раҳбарияти билан очиқчасига можарога боришни ва трансферни фаол равишда талаб қилишни истамаяпти, деб хабар бермоқда Cadena SER.

Футболчининг трансфери устида ишлаётган воситачилар (агентлар) вазият мураккаблашганини тан олишмоқда ва ҳужумчининг камида яна бир йил «Атлетико»да қолиши эҳтимоли юқори эканлигини таъкидлашмоқда. Альвареснинг трансферига Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ 26 ёшли футболчи Англияга қайтишни хоҳламаяпти.

Киритилди: 12:30, 06.06.2026.
Ўқилди: 1619 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик